10 Март 2020 йил 690

Пиво аппарати ўғирланди

   Жорий йилнинг 03 март кунидан 04 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Фарғона шаҳрида яшовчи 44 ёшли М.Н.га тегишли бўлган шаҳарнинг Мотрудий кўчасида жойлашган “Анҳор” номли ошхонасига эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, нархи 750 АҚШ доллари бўлган “Тайфун” номли пиво қуйиш аппаратини ўғирлаб кетган.

   Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари давомида, ушбу жиноятни 28 ёшли, Фарғона шаҳрида яшовчи С.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан ушланган.

   Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан С.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                  

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech