8 Сентябр 2022 йил 379

Пиёдани ёнидан “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди

Данғара тумани.2022 йилнинг 26 август куни Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ва ЖТС ходимлари томонидан Ғумайли маҳалла ҳудудида жойлашган савдо мажмуаси олдида пиёда кетаётган Х.Ж тўхтатилиб, уни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг эгнидаги қора рангли трикосини чап чўнтагида бир дона “Bubble” ёзувли рангсиз елим идиш ичида 2 дона целофан парчасига ўралган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech