28 Феврал 2020 йил 1444

Пиёдалар йўлакчаси, автомобиллар учун эмас!

Катта йўл четларида пиёдалар ҳаракатланиши учун махсус йўлаклар - тротуарлар барпо қилинган. Аммо баъзи ҳайдовчилар ушбу жойни пиёдалар учун эканлигини унутиб қўйишмоқда.

Фарғона шаҳрида транспорт воситасини ана шундай жойларда қолдириб кетган ҳайдовчиларни аниқлаш ва маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича махсус тадбирлар давом этилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар, ўзгаларнинг ҳам ҳуқуқ ва бурчларини ҳурмат қилайлик. Зеро ҳуқуқий маданият юқори бўлган жамиятда кўнгилсиз ҳолатларга жой қолмайди. Пиёдалар йўлакчасидан сизнинг яқинларингиз, фарзандларингиз ҳам ҳаракатланади.

Улар йўлини тўсманг! 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech