15 Октябр 2022 йил 384

Ўзини шубхали тутган шахсни ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилди

Марғилон шаҳар.18 сентябрь куни шаҳар ЖХХ ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Қўрғонтаги тор кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида шу кўчада келаётган Р.А ўзини шубхали тутганлиги сабабли тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech