7 Октябр 2022 йил 404

Ўзганинг пластик картасидан 6.500.000 сўм пулларни алдов йўли билан ечиб олган шахс аниқланди

Олтиариқ тумани.С.Д исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг май ойида телеграм ижтимоий тармоғи орқали номаълум шахс алдов йўли билан унга тегишли пластик карта рақами ва махфий кодини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобидан жами 6.500.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Х.Н содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech