22 Феврал 2022 йил 547

Ўзбекистон туманида хонадондан “оғу” топилди

Ўзбекистон тумани.15 февраль куни туман ИИБ ИИБ ТЭҚКГ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Ўқчи-Дашт МФЙ ҳудудида яшовчи Р.Ш.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонидаги омборхонада қуруқ ҳолдаги “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech