21 Май 2022 йил 1647

Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги чегара постида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан

ТЕЗКОР ХАБАР

2022 йилнинг 21 май куни соат 15:30ларда Қирғизистон Республикаси Баткент вилояти, Қадамжой тумани орқали Ўзбекистон Республикаси Сўх тумани ҳудудига ҳаракатланиб келаётган Қирғизистон Республикаси фуқаросига тегишли бўлган юк автомобили тормоз тизимидаги носозлик сабабли бошқарувни йўқотиб, Қирғизистон Республикасининг “Чечме” ҳамда Сўх туманининг “Чашма” чегара ўтказиш пунктида рўйхатдан ўтиш учун навбатда турган автомобилларга келиб урилган.

Дастлабки маълумотга кўра икки давлат ўртасидаги чегара ўтказиш пунктлари оралиғида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 8 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этган (1 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароси). Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 5 нафар фуқароларга (1 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароси) Сўх тумани тиббиёт марказида тиббий ёрдам кўрасатилиб, яшаш уйига рухсат берилган.

Ҳодиса оқибатида 13та автомобилга турли даражадаги техник шикаст етган.

Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон Республикалари ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари томонидан терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech