Ўзбекистон туманида ўғирликка қўл урган вояга етмаган шахслар аниқланди
Ўзбекистон тумани. Фуқаро М.Ҳ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 15 май кунидан 17 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Юқори тўлаш кўчасидаги қурилишиги тугалланмаган уйига ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган умумий нархи 2.500.000 сўмлик бир дона сув насоси, бир дона компьютер жамланмаси, бир дона овоз кучайтиргич ва бир дона болгаркаларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган О.С ва Қ.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати