Ўзбекистон туманида “заҳри қотил” сақлаган шахс қўлга тушди
Ўзбекистон тумани. 2023 йил 20 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қум маҳалла ҳудудида яшовчи Ж.Ш.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда ётоқхонасидаги жавон ичида бир дона целофан пакетга ўралган 15,5 грамм, ошхонасидан 5,06 грамм, “Марихуана” ва 5,06 грамм “Кўкнор самони” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати