9 Сентябр 2022 йил 231

Ўзбекистон туманида заҳри қотил сақлаган шахс аниқлади

Ўзбекистон тумани.26 август куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ва туман ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўқчи-дашт қишлоғида яшовчи К.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “каннабис” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech