21 Октябр 2021 йил 430

Ўзбекистон туманида ёнида “оғу” сақлаган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. 12 октябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Туркистон кўчасида яшовчи Қ.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, Қ.О.нинг эгнидаги шимини ўнг чўнтагида “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech