8 Июл 2023 йил 435

Ўзбекистон туманида хусусий корхонасидан 8.210.000 сўмлик маиший техника ва юк машина эҳтиёт қисмларини ўғирлаган вояга етмаган шахслар аниқланди

Ўзбекистон тумани. Фуқаро А.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 23 июнь кунидан 24 июнь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс Тўхлимерган маҳалла ҳудудида яшовчи Юқори Тўлаш маҳалла ҳудудида жойлашган хусусий корхонасига ғайриқонуний равишда кириб, хусусий корхонасидан жами 8.210.000 сўмлик маиший техника ва юк машина эҳтиёт қисмларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган О.С. ва Қ.С.лар содир содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech