Ўзбекистон туманида хонадонида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди
Ўзбекистон тумани.7 май куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Сочтепа маҳалла ҳудудида яшовчи С.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонидаги қурилиши битмаган уйнинг токчасида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати