21 Июл 2022 йил
396
Ўзбекистон туманида хонадонга ўғирликка тушган шахс кўлга олинди
Ўзбекистон тумани.Фуқаро Э.О ИИБга қилиб, унда 2022 йилнинг 05 июль куни номаълум шахс яшаш хонадони ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан нарҳи 5.000.000 сўмлик “Супра” номли телевизорини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни А.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати