10 Апрел 2023 йил 332

Ўзбекистон туманида хонадондан тилло тақинчоқларни ўғирлаган аёл аниқланди

Ўзбекистон тумани. Авғон маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро О.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 15 март куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидан умумий нархи 4.500.000 сўмлик бўлган 5 дона тилло узук ва бир жуфт тилло зиракларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни У.О исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech