13 Ноябр 2021 йил 393

Ўзбекистон туманида хонадондан  пулларни ўғирлаган аёл фош бўлди

8 ноябрь куни Ўзбекистон тумани, Гулзор кўчасида яшовчи  А.А исмли фуқаро ИИБ га мурожаат қилиб, унда шу куни соат 10:00 дан 12:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган 3.000.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ушбу жиноятни  Т.А исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech