Ўзбекистон туманида томорқасида 20 туп кўкнори гиёҳвандлик моддасини парваришлаб келаётган шахс қўлга тушди
Ўзбекистон тумани. 2023 йилнинг 31 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тараққиёт маҳалла ҳудудида яшовчи Т.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 20 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлаикларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати