27 Январ 2023 йил 403

Ўзбекистон туманида тилла-тақинчоқларни алдов йўли билан қўлга киритган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон тумани. М.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 19 июнь куни номаълум аёл ишончига кириб, Бозор-яйпан маҳалла ҳудудида жойлашган буюм бозорида сотмоқчи бўлган тилла-тақинчоқларни 12.150 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, тақинчоқларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан тилла- тақинчоқларни алдов йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ҳ.Г исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech