Ўзбекистон туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаган шахс фош бўлди
Ўзбекистон тумани.11 май куни туман ИИБ ТЕҚКБ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Қудаш МФЙ ҳудудида яшовчи П.Ю.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, томорқасида 60 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати