22 Ноябр 2021 йил 518

Ўзбекистон туманида тадбир давомида гиёҳванд моддалари билан боғлиқ ҳолат аниқланди

2021 йил 17 ноябрь куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ва ЖҚБ ҳамда ДХХ Ўзбекистон тумани бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Ўзбекистон тумани «Ўртақишлоқ» МФЙда яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Н.Н. махсус харидорга 200.000 сўм эвазига 1 дона гугурт қутига солинган думалоқ шаклдаги қўнғир рангли ўткир ҳидли 3 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда сотганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида туман ИИБга жўнатилди.

Тезкор-суруштирув тадбирлар натижасида 1991 йилда туғилган Ўзбекистон тумани «Ўртақишлоқ» МФЙда яшовчи Н.Н.жиноятда гумонланиб, қўлга олинган. Ҳолат бўйича ЖКнинг 273-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech