20 Октябр 2021 йил 485

Ўзбекистон туманида қуритилган ўрик меваларни ўғирлаган шахслар фош бўлди

Ўзбекистон тумани. 13 октябрь куни фуқаро Ж.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 октябр кунидан 11 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс ўзига қарашли Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган боғдорчилик фермер хўжалиги боғидаги контейнерини қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб нархи 10.000.000 сўмлик қуритилган ўрик меваларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.С., Д.О ва Р.Ж.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech