14 Апрел 2023 йил 382

Ўзбекистон туманида қаровсиз қолган сумкадан пулларни ўғирлаган шахс ушланди

Ўзбекистон тумани. Фуқаро С.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 19 март куни номаълум шахс Беруний маҳалла ҳудудида жойлашган савдо дўконидаги раста устида қаровсиз қолдирган сумкасидан 400 АҚШ доллари ва 2.200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни О.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech