Ўзбекистон туманида қаровсиз қолдирилган “Дамас” автомашина салонидан пул ва антирадар мосламасини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Ўзбекистон тумани. 10 июль куни И.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 июль куни номаълум шахс Ўқчи МФЙ ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида қаровсиз қолдирган “Дамас” русумли автомашина салонида бўлган нархи 400.000 сўмлик “INTEGO” русумли антирадар мосламаси ва 200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати