13 Апрел 2022 йил 466

Ўзбекистон туманида профилактика инспекторига тан жароҳати етказган шахсга жиноят иши қўзғатилди

21 март куни Ўзбекистон тумани Дўстлик МФЙ, Мингбулоқ кўчасида яшовчи, 43 ёшли Ж.Ж ҳамқишлоғи 31 ёшли Р.М билан бирга Қизил-боғ қишлоғида жойлашган футбол стадиони четида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб кетиши натижасида фуқаро Ж.Ж тан жароҳати олиб, Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Шундан сўнг, Р.М маст ҳолатда Фарғона вилояти ИИБ иккинчи минтақавий ҳудуд Ўзбекистон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори Ф.О хизмат хонасида ўзини носамимий тутиб, ҳеч қандай сабабларсиз, профилактика инспекторини турли ноўрин сўзлар билан ҳақорат қилиб, фаол қаршилик кўрсатган ҳолда унга тан жароҳати етказган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Р.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech