6 Феврал 2023 йил
387
Ўзбекистон туманида “оғу” сақлаган шахс қўлга тушди
Ўзбекистон тумани. 2023 йилнинг 24 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бешкапа маҳалла ҳудудида яшовчи А.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон меҳмонхонасида “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати