11 Феврал 2023 йил 493

Ўзбекистон туманида “оғуфуруш” қўлга тушди

Ўзбекистон тумани. 07 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қ.Д Қушқаноқ маҳалла ҳудудидининг марказида жойлашган светафор олдида 1.115.000 сўм эвазига бир дона кўк рангли целлофан пакетга ўралган марихуана гиёҳвандлик моддаларини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари томонидан Қ.Д.дан ёнида бошқа жиноятга алоқадор ашёлар мавжудлиги сўралганида, у ўзининг яшаш хонадонида сақлаб келаётган бир дона қоғоз қутига солинган марихуана гиёҳвандлик моддаларини тақдим қилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech