Ўзбекистон туманида “Nexia” автомашинасини олиб қочган вояга етмаган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон тумани.02 июнь куни соат 18:25 ларда вояга етмаган М.А туман марказий шифохона олдида ўзининг бошқарувидаги сариқ рангли, “Nexia” русумли автомашинада йўловчи ташиш билан шуғулланаётган Ғ.М.ни тўхтатиб, йўловчи сифатида чиқиб, Яйпан-Бозор маҳалла ҳудудига етиб борган вақтда, Ғ.М.га у билан ўзаро гаплашиб олиши лозимлигини айтгандан кейин Ғ.М тўхтаб автомашинадан тушган вақтда ҳайдовчи ўриндиғига ўтириб, автомашинани олиб қочиб, Ибн-Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида қарама-қарши йўналишда келаётган фуқаро Р.Б бошқарувидаги “Gentra” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати