Ўзбекистон туманида “Neхia-2” русумли автомашина салонидан пулларни ўғирлаган вояга етмаган шахс қўлга тушди
Ўзбекистон тумани. Эски яйпан маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 14 май куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган “Neхia-2” русумли автомашинаси салонида бўлган 1.200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Қ.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати