23 Декабр 2021 йил 428

Ўзбекистон туманида “Москвич”ни олиб қочган йигит қўлга олинди

Ўзбекистон тумани. 2021 йил 19 декабрь куни соат 08:30 ларда Фарғона вилояти 102-рақамига Ўзбекистон тумани Бунёдкор кўчасида яшовчи 33 ёшли Т.Д. қўнғироқ қилиб, унга тегишли бўлган “Москвич” русумли автомашинаси яшаш хонадони олдидан номаълум шахс томонидан олиб қочилганлиги ҳақида хабар бериб, автомашинани топишда ҳамда транспорт воситасини олиб қочган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 17 ёшли К.М. содир этганлиги аниқланиб, Т.Д.,га тегишли автомашинани 3 км. масофагача бошқариб бориб, Ўзбекистон тумани Даштхасан кўчасида жойлашган “Вахобжон ота” чойхонаси ёнига ташлаб кетганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “а” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Қонунбузар билан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказилганда, у 19 декабрь куни спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, автомашинани очиқлигидан фойдаланиб калит танлаш йўли билан ўт олдириб, олиб қочиб кетганлиги билдирган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech