Ўзбекистон туманида молхонасининг том қисмида марихуана сақлаган шахс қўлга тушди
Ўзбекистон тумани.17 август куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Пасткиқўриқ маҳалла ҳудудида яшовчи И.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон молхонасининг том қисмида бир туп қуруқ ҳолдаги марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати