12 Январ 2022 йил 535

Ўзбекистон туманида «марихуана» сақлаган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. 10 январь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Намуна МФЙ ҳудудида яшовчи Х.М.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш хонадони омборхонаси ва оғилхонасида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

       

 

Text to speech