31 Октябр 2022 йил 364

Ўзбекистон туманида “марихуана” сақлаган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани.2022 йилнинг 16 октябрь куни, туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Беруний маҳалла ҳудудида Ш.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech