7 Апрел 2023 йил 362

Ўзбекистон туманида марихуана сақлаган шахс қўлга тушди

Ўзбекистон тумани. 2023 йилнинг 27 март куни туман ИИБ ТҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Зинаша маҳалла ҳудудида яшовчи Х.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон молхонасида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech