Ўзбекистон туманида гиёҳвандлик воситаларини сақлаган шахс қўлга тушди
Ўзбекистон тумани.30 май куни туман ИИБ ТЕҚКБ ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Оқтепа маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида 2 дона боғламда қуритилган ҳолдаги 43 дона кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги ва метал идишда кўкнори бошоқларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати