22 Май 2023 йил 368

Ўзбекистон туманида фуқаронинг пластик картасидан алдов йўли билан пул ечиб олган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. Фуқаро Л.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 26 декабрь куни номаълум шахс “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали ишончига кириб, кийим-кечак сотиб олишини айтиб, пластик картасига пул ташлаб онлайн харид амалга оширишини билдириб, тегишли банк томонидан берилган пластик картаси махфий кодини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 2.553.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.У содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech