13 Декабр 2021 йил 459

Ўзбекистон туманида фуқарога «Jentra» русумли автомашина олиб беришни баҳона қилиб, пулларини алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

 

Ўзбекистон тумани. 03 декабрь куни А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2017 йилнинг август ойида номаълум шахс ишончига кириб, 123.000.000 сўм пуллар эвазига «Jentra» русумли автомашина олиб беришини айтиб, пулни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech