Ўзбекистон туманида фермер хўжалиги биносига ўғирликка тушган уч нафар шахс қўлга олинди
Ўзбекистон тумани. 27 октябрь куни фуқаро Х.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 октябрь кунидан 06 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган боғдорчилик фермер хўжалигидаги бинога эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, умумий нархи 3.900.000 сўмлик 1 дона калитлар тўплами, 1 дона ўт ўрадиган аппарати ва 1 дона мотоаррасини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.М., О.Д ва Р.Ж.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати