31 Январ 2022 йил 590

Ўзбекистон туманида босқинчи қўлга олинди

Ўзбекистон тумани. 24 январь куни соат 01:30 ларда номаълум шахс юзига ниқоб таққан ҳолда қўлида пичоқ билан Туркистон МФЙ ҳудудида жойлашган МЧЖ биносига бостириб кириб, ушбу МЧЖ қоровулхона ётоқхонасида бўлган қоровул А.А.га тахдид қилиб, ундан пул талаб қилиб, куч ишлатган.

Шундан сўнг, жабрланувчи А.А. унга қаршилик кўрсатган вақтида номаълум шахс дарвоза тўсқичи сифатида фойдаланиб келинган темир труба билан А.А.ни бош соҳасига уриб, тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни З.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech