Ўзбекистон туманида бир бош қўйни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Ўзбекистон тумани. 2021 йилнинг 28 март куни Р.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 март кунидан 28 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Янги-ҳаёт қишлоғи ҳудудида жойлашган мева боғидаги қўйхонасида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли бўлган нарҳи 3.500.000 сўмлик бир бош қўйини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати