10 Апрел 2023 йил 188

Ўзбекистон туманида аёлнинг пластик картасидан алдов йўли билан пул ечиб олган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. М.У исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 27 февраль куни номаълум шахс “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги гуруҳи орқали ишончига кириб, тегишли фонди томонидан оғир касалларга моддий ёрдам берилаётганлигини айтиб, банк томонидан берилган пластик картаси махфий кодини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 1.414.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Б содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech