24 Август 2021 йил 448

Ўзбекистон туманида аёл ўғирликка қўл урди

Ўзбекистон тумани. 17 август куни С.Ш. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Яйпан шаҳарчаси марказида жойлашган деҳқон бозорида савдо ишлари билан шуғулланаётган вақтида раста устида қаровсиз қолган пластик картаси ва 1.000.000 сўм пуллари бўлган аёллар сумкасини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Э. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech