2 Октябр 2021 йил 372

Ўзбекистон туманида номаълум шахс автомашина ювиш шохобчаси қуриш учун ер майдони олиб беришни ваъда қилиб фуқарони пулларини қўлга киритди

Ўзбекистон тумани. 21 сентябрь куни М.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг август ойида номаълум шахс ишончига кириб, Янги кент қишлоғида жойлашган бўш турган ер майдонини автомашина ювиш шохобчаси қуриш учун олиб беришлигини айтиб, 500 АҚШ доллар ва 350.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ё.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech