18 Январ 2023 йил 799

Ўзбекистон туманида 3 нафар босқинчи қўлга олинди

Ўзбекистон тумани.2023 йил 13 январь куни соат 23:00 ларда 2004 йил туғилган О.А 2005 йил туғилган А.О ва 2004 йил туғилган А.К.лар олдиндан жиноий тил бириктириб бир гуруҳ бўлган ҳолда, ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиш мақсадида Қўқон шаҳар Муқумий шаҳарчасида жойлашган автошохбекат олдида, 2003 йил туғилган А.А бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасини олдига боришиб, А.А ёнида бўлган терговга қадар текширув давомида аниқлаш имкони бўлмаган ўткир тиғли жисм билан А.А ва автомашина йўловчилари, 2002 йил туғилган О.Я ва 2003 йил туғилган М.А.ларга ножўя хатти-ҳаракатлар қилишса, ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказишини айтиб, уларни соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, автомашинани Ўзбекистон тумани Янгиавлод кўчасига бошқариб боришини айтиб, жиноий шериклари билан уларни автомашинасига ўтириб, Янгиавлод кўчасига етиб боргандан сўнг, ҳайдовчи А.А.ни ўлдириш билан қўрқитиб, ёнида бўлган 650.000 сўмлик “Huave Pro” русумли телефон аппарати ва 200 АҚШ долларини, йўловчилари О.Я.ни баҳоси 2.200.000 сўмлик “Redmi Not 9 pro” русумли ва М.А.ни нархи 900.000 сўмлик “Artel tesla 1” русмли телефон аппаратларини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан О.А., А.О ва А.К.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech