20 Ноябр 2021 йил 230

Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари ҳудудлар бўйлаб мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазишди

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Профилактика инспекторилари ўзлари хизмат олиб бораётган маҳалла, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ҳудудларига, эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига 500 тупдан зиёдроқ дарахтлар экишди.

Юртимиз бўйлаб, илгари сурилган эзгу ташаббус албатта ўз самарасини беради. ИИО ходимлари эккан ниҳоллар келажакда ўз ҳосилини бериши билан бирга юртимиз табиатига ҳам ўзга хос ҳисса бўлиб қўшилади. Яшил маконлар майдони кенгаяди.

Туманда лойиҳа доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech