Ўзбекистон туманида хонадонга ўғирликка тушган аёл аниқланди
Ўзбекистон тумани. Тараққиёт маҳулла ҳудудида яшовчи фуқаро Р.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 03 март кунидан 11 март кунигача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидан ноутбук компьютери, 100 АҚШ доллари ва 500.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни З.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати