Ўзбекистон туманида вояга етмаган шахс ўзганинг телефон аппаратини алдаб қўлга киритди
Ўзбекистон тумани. А.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 04 апрель куни номаълум шахс Зиёкор кўчасида ўғли вояга етмаган С.З.нинг ишончига кириб, нарҳи 2.500.000 сўмлик “Ред Ми10” русумли уяли телефон аппаратидан фойдаланиб олишини айтиб, фирибгарлик йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Ш.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаоракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати