23 Ноябр 2022 йил 239

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ МваФРБ ва унинг қуйи тизимлари томонидан бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга ошириб борилмоқда.

Мазкур Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари биометрик паспортлари, фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет эл фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра тақдим этилмоқда.

Шунингдек, Фармоннинг 5-бандига мувофиқ идентификация ID-карталари расмийлаштирилишининг иккинчи босқичида 2023 йил 1 январидан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, келгусида идентификация ID-карталарининг расмийлаштирилишини янада жадаллаштириш ҳамда расмийлаштирилган ва тақдим этилган ID-карталар юзасидан кўрсаткичларни кўтариш мақсадида Ўзбекистон тумани ИИБ МваФРБ ходимлари томонидан жойларда фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини идентификация ID-картасига алмаштириш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech