25 Ноябр 2022 йил 468

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Риштон тумани ИИБ МваФРБ томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб борилмоқда

2022 йилнинг 10 ойи давомида Риштон тумани ИИБ МваФРБ томонидан жами 5045 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси расмийлаштирилиб берилди.

Шунингдек аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Риштон тумани ИИБ МваФРБ ходимлари томонидан ёши кексалиги, ногиронлиги ёки бошқа сабабларга кўра келиб мурожаат қилиш имконияти чекланган фуқароларга яшаш хонадонларига бориб Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини олиш учун мўлжалланган планшет қурилмаси ёрдамида фуқароларга мунтазам равишда хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, муддати тугаган биометрик паспортларни кечиктирмаган ҳолда идентификацион ID карталарга алмаштиришингизни сўраймиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech