18 Феврал 2023 йил 533

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Ш.У.Собировнинг кўрсатмаси ва Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник И.С.Тиллаевнинг топшириғига асосан Фарғона вилояти ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Қўқон шаҳрида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

Шахсий таркиб билан кундузги ва тунги йўриқномалар ўтказилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш йўналишида эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар шахсий таркибга бирма-бир етказилиб, хизматга чиқарилмоқда.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида пора бериш ва олиш, наркотик моддаларни сотиш ва сақлаш қидирувдаги шахсларни ушлаш каби йўналишларда бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

Шунингдек, профилактика инспекторлари томонидан ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда хавфсизликни таъминлашга қаратилган профилактик ишларни кучайтириш, жиноятчиликни олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш борасида профилактик ишлар кучайтирилди МФЙ билан ҳамкорликда оилалар ўрганилди. профилактик ҳисобда турган шахслар билан суҳбатлашилди. Маъмурий назорат қоидаларини бузганларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Кўп қаватли уйлар ва жамоат жойларга жиноятчиликни олдини олишга қаратилган турли профилактик тарғибот материаллари жойлаштирилди.

Ўтказилган “Тиғ” тадбири давомида фуқароларнинг ёни, автомашиналари кўздан кечирилди.

Оила турмуш доирасидаги жиноятларни олдини олиш мақсадида нотинч, номақбул оилалар, қариндош уруғлар, низоли ака-укалар, низоли қўшниларни руйхати бўйича аниқ манзилли профилактик ишлар олиб борилди.

Пробация бошқармаси ходимлари томонидан Пробация ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан профилактик огоҳлантирув суҳбатлар ўтказилиб, тайинланган озодликни чеклаш жазосини ўташдан қастдан бўйин товлаган шахсларнинг жазо турлари озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Меҳнат билан банд бўлмаган Пробация ҳисобида шахслар ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.

Таъкидлаш ўринлики, Қўқон шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида 18 та йўналишларда патруллик ташкил қилинган. Бевосита улар кўмаги билан жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш, жамоат тартибини бузиш каби ҳолатларга ҳуқуқий муносабат билдирилмоқда. Шунингдек йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мунтазам рейд тадбирлари амалга оширилиб, қоидабузар ҳайдовчи ва пиёдаларга тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Мазкур жараёнлар бевосита ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан мунтазам назоратга олиниб, керакли амалий ёрдам ва тавсиялар бериб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech