30 Апрел 2022 йил 460

Ўз уйида ноқонуний таълим бериш оқибати

Жорий йилнинг 22 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ёзёвон туманида яшовчи У. Ғ исмли фуқаро ҳам диний таълим бериш учун ҳеч қандай лицензияга эга бўлмай туриб, араб тили граматикаси бўйича таълим бериш баҳонасида ўз уйида норасмий равишда “Хужра” ташкил қилганлиги аниқланган.

Ушбу шахс 5 нафар фуқарога диний сабоқ бераётган бўлса, улардан 4 нафари вояга етмаганлар эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун жиноят ишлар бўйича Ёзёвон тумани судига юборилган эди. Одил суд томонидан ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech